Приветствую Вас, Гость! Регистрация RSS

Турецкие Стихи

Суббота, 20.04.2024

Она (14)
Сарвиноз НАРЗИЕВА
 
ОНА ҚАДРИ  
 
Гоҳида кўзингда қалқимасдан ёш, 
Ҳаёт ташвишлари эгмай туриб бош, 
Бошингга урилиб кетмасидан тош,
Тушунмас экансан онанг қадрини.
 
Кўзларинг кўрмагай у тирик пайтда,
Сен гўзал барчадан деб секин айтда,
Кейин уни мақта оддий бир байтда,
Тушунмас экансан онанг қадрини. 
 
Бу ҳаёт югурик — бир зумда ўтар.
Онанг дардларини ичига ютар. 
Билиб қўй, у сендан чин меҳр кутар,
Тушунмас экансан онанг қадрини. 
 
Гулмира ИСМОИЛОВА 
 
ОНАЖОН
 
Бу дунёда ҳаммадан,
Ягонасиз онажон.
Бошим узра жонсарак,
Парвонасиз онажон.
 
Сиз ёнимга келсангиз,
Кўнглим топар ҳаловат.
Қувонсангиз, кулсангиз,
Дилимда хуш кайфият.
 
Сиз тириклик томининг,
Гавҳарисиз онажон.
Эзгуликнинг, меҳрнинг,
              Сарварисиз онажон.
 
Зарина АМОНТУРДИЕВА
 
МЕҲРИБОНИМ
 
Меҳрибоним, мушфиқим,
Кўзим қувончи онам.
Ҳар бир ишда йўлдошим,
Қалбим таянчи онам.
 
Саждагоҳим эрурсиз,
Кўзим нури, онажон.
Сизни куйлаб мадҳ этурман,
Токим бўлса танда жон.
 
Сиз мен учун тунларни,
Тонгларга уладингиз.
Аллалаб парваришлаб,
Бешикка беладингиз.
 
 
Истагим шу, дунёда,
Омон бўлинг онажон.
Чеҳрангиздан нур ёғиб,
Ойдай тўлинг, онажон.
 
Гулифар ЎКТАМ қизи
 
ОНАЖОНИМ
 
Бу дунё бир айвон бўлса,
сиз дунёнинг устунисиз.
Оиламиз суянчиҚи,
юрагимиз бутунисиз.
Бизга ибрат мактабисиз,
борлиҚим кенг жаҳоним,
Бахтимизни ўйлагувчи
мададкорим, онажоним.
Меҳр тўла юрагингиз
ўзгачадир, ўзга дунё.
Эзгуликка чорлагувчи
йўлбошчимсиз чароҚбоним.
Бизни доим ўйлагувчи
мададкорим онажоним.
Она, десам юрагимда
чаман бўлиб гул очилур.
Она меҳрига қоришиб
дунёларга нур сочилур.
Қалбда эккан гулларимни
ўстиргувчи боғбоним.
Бизни доим ўйлагувчи
жон-жаҳоним онажоним.
 
Нилуфар ОМОНОВА
 
ОНАЖОНИМГА
 
Онажоним, сизнинг бағрингиз,
Ҳаётимнинг энг гўзал боғи.
Айтаётган ўгитларингиз,
Бўлар мангу ҳаёт сабоғи.
 
Асраяпсиз шу болангизни,
Сира озор чекмасин дея.
Қўриқларингиз гул-лолангизни,
Ёмонга дуч келмасин дея.
 
Онажоним ҳаёт сабоғим,
Йўлим ёритгувчи чироғим.
Истайманки, менинг бахтимга,
Соғлом бўлиб юринг илоҳим.
 
 
Олмоссарида АЛИЕВА
 
ОНА МЕҲРИ
 
Она меҳрин ўлчаб бўлмас зар билан тилло билан,
Айтсам, майли беқадр ўткинчи мол-дунё билан.
Она-азиз, табаррук, удир ҳаётнинг боши,
Она бор уй файзли, кулар қалблар қуёши.
Она мадҳин куйласам гўзалликка ошно дил,
Меҳр, Вафо, Нафосат қалбида мудом жодир.
Она — меҳри офтобим дея, дилдан куйлайман,
Сиз менинг соҚинганим Маккам-Мадинам дейман.
 
ОНАЛАР БОР
 
Оналар бор — олам чароҚон,
Юракларга сиғади кулги.
Онасиз уй бўлса гар жаҳон,
Тор кўринар кўзларга мангу.
Оналарни асранг, авайлаб,
Изларини қилинг тўтиё.
Дуо олинг кунига яраб,
Рози бўлсин сиздан доимо.
Онажонлар бахтимиз учун,
Яшасинлар Ғам-Ғусса кўрмай,
Шундагина ҳаётда мазмун,
Умр зийнатига буркангай.
 
Азиза НУРМЕТОВА
 
МЕНИНГ ОНАМ
 
Бир умрлик қарз елкамда худо берган,
Онам меҳри доим қўллаб турар.
Инсон зоти доим ҳалол ризқин терган,
Ҳалол яшаш фарз, елкамда худо берган.
 
Илк бора мен қучганимда омад, зафар,
Энг биринчи онамга мен берай хабар.
Онам роса қувондилар ҳаммадан аввал,
Ватанимни, онамни деб худо берган.
 
Гар йиқилсам турғазгайлар елкам қоқиб,
Гўдаклигим эсга тушди айни шу дам.
Аввалгидек яна менга ўтли боқиб,
Хатолардан йироқлатиб қилган одам,
Менинг онам, менинг онам, менинг онам!!!
 
 
 
 
 
Гўзалой АБДУЛЛАЕВА
 
ОНАМСИЗ
 
Сиз менинг дунёда танҳо, ягонам,
Жонимнинг бўлаги, бутун танамсиз.
Сизсиз ҳаётимда маъно йўқ бир дам,
Буюгим, улуғим, азиз онамсиз.
 
Меҳрингиз ўзгага қиёслаш душвор,
Кўнглимнинг тубида йиғлаган ғамсиз.
Онажон, кўнглингиз мисоли баҳор,
Қалбимнинг қуёши, мунис онамсиз.
 
Жонини аямай, қўлимга тутган,
Дардларим давоси, сиз волидамсиз.
Мени деб, бир умр қийналиб ўтган,
Кўзим севинч ёши, ҳоксор онамсиз.
 
Алам устун келса, кўп шерик бўлган,
Кафтимда асраган буюк қаламсиз.
Гоҳ йиғласам йиғлаб, кулсам ҳам кулган,
Меҳрибон, муштипар, мушфиқ онамсиз. 
 
МУНИСИМ, ОНАЖОНИМ
 
Иқболимни тилаган,
Пешонамни силаган,
Тиним нима билмаган,
Мунисим, онажоним.
 
Одоб-ахлоқ ўргатган,
ТўҚри йўлни кўрсатган,
Тунда бешик тебратган,
Мунисим, онажоним.
 
Келажагим ўйлаган,
Оқ сут бериб сийлаган,
Узоқ умр тилаган,
Мунисим, онажоним.
 
Меҳрибонсиз ўзингиз,
Нурга тўлсин кўзингиз,
Ёруғ бўлсин юзингиз,
Мунисим, онажоним.
 
Ҳар кун қиласиз дуо,
Тинч бўлсин, деб бу дунё
Сиз учун жоним фидо
Мунисим, онажоним.
 
 
Дилнавозхон ТЕМИРОВА
 
ОНА
 
Сиз балким мени ҳар дам кўриб турарсиз,
Нима қилмоқда деб, ўйлар сурарсиз.
Яшил-ёмон кунимда бирга бўларсиз,
Аммо мен сизни кўрмайман, Она!
 

Узбек кино

Мунис, муштипарим менинг ягонам,
Қалбан интилганим, азиз, дурдонам.
Руҳингиз теграмда доим парвона,
Ҳамиша дийдорингиз қўмсарман, Она!
 
Нашида АБДУЖАЛИЛОВА 
 
ОНАЖОНИМ
 
Онажоним — куч-мардоним,
Кўзларимнинг кўзгуси,
Юзларимнинг кулгуси,
Ойу қуёш ёғдуси.
Онажоним — меҳрибоним,
Кеча-кундуз парвонам,
Дурлар ичра дурдонам,
Дунёдаги ягонам.
Онажоним сиз гулсиз,
Бағрингизда мен ғунча.
Онажоним — жонажоним
Туринг, дунё тургунча.
 
Фарида БОҚИЕВА
 
ОНАЖОНИМ-МЕҲРИБОНИМ
 
Бешик узра алла айтган, 
О, ювиб, оқ кийинтирган.
Оқ сут ила тўйинтирган —
Онажоним — меҳрибоним.
 
Тарбиянгиз оқлагайман,
Фарзанд бурчим сақлагайман.
Кўнглингизни чоғлагайман —
Онажоним-меҳрибоним.
 
Кўзингизда кўрсам гар ёш,
Дилимга чўкар оғир тош.
Қайғунгизга мен қайғудош —
Онажоним-меҳрибоним.
 
Бахтимизга бўлинг омон,
Дард кўрмагангиз ҳеч бир замон.
Сиз мен учун буюк имон —
Онажоним-меҳрибоним.
 
Сурайё РАҲМОНОВА
 
ОНАЖОНИМДИР
 
Болам деб жон куйдирган онажонимдир,
Таъзим ила бош эгиб тасанно айтай.
Азизгинам, меҳрибоним, онажонимдир,
Пойларига дур-у гавҳар, олтинлар сочай.
 
Емай-едирган ҳам онам бўлади,
Киймай-кийдирган ҳам онам бўлади.
Бешикни тебратиб кечаю-кундуз,
Мени ухлатган ҳам онам бўлади.
 
Онажоним кулса мен ҳам кулайин,
ғам-у ташвишига шерик бўлайин.
Онажоним, доим кулиб турингиз,
Бизнинг бахтимизга омон бўлингиз.
 
Собира ХАЛИТОВА
 
ОНАЖОН
 
Қуёш олар нурини
Оналарнинг қалбидан.
Тоғлар олган бардошни
Оналарнинг сабридан.
 
Уйимиз нурга тўлар
Онажоним бор бўлса.
Кўзларим ёш кўрмайди
Онам бахтиёр бўлса.
 
Она меҳри беқиёс,
Дарёларга тенглашар.
Она ҳурмати учун
Осмон ерга енгашар.
 
Намуна АСОМОВА
 
ОНА
 
Пойида эгилган не-не баланд бош,
Майин юзларида қалқийди қуёш.
Қалб қўрига асло беролмай бардош,
Эриб кетар юрак бўлса ҳамки тош.
 
Алла билан мурғак гўдак ухлатган,
Алла билан мудроқ олам уйҚотган,
Қанчалар ҳокисор, қанчалар буюк,
Бешик билан бирга дунё тебратган.
 
Умида КАРИМОВА
 
ОНАМГА
 
Онам, менинг дардкашим,
ОҚир дамда парвонам.
Онам менинг суянчим,
Энг мўътабар остонам.
 
Юзинг нечун паришон,
Кўзларингда ётар дард.
Оқ сутингни оқлайман,
Менга берурсан мадад.
 
Кетмагин ҳеч олисга,
Қувончимни қуч она.
Меҳрсизлар кўзин ёшлаб,
Сенга бўлай парвона.
 
Маликабону ТОЛЛИБОЕВА
 
ОНАЖОНИМ
 
Менинг асал онам бор,
Гўзалларнинг гўзали.
Ҳар ишга доим тайёр,
Сўзлари бол, мазали.
 
Таомлари ширин хўп,
Нон ёпар жиззали, кўп.
Ҳовли, уйни, супурар,
Ҳар ерни тоза тутар.
 
Моҳинисо Алишер қизи
 
ОНАМНИ СОҒИНИБ
 
Тоғлар, баланд виқорли тоғлар,
Бепоён ва улкан адирлар.
Чўққиларда нур каби яшнар,
Қип-қизил лола-ю анвойи гуллар.
 
Хаёл суриб ўйлаб қоламан,
Узоқларда термулиб баъзан.
Нақадар гўзалдир она табиат,
Етаклар болалик чоққа хаёллар.
 
Ёшликда дўстларим билан доимо,
Адирга чиқардик сайр қилгани.
Лолалар терардик бир қучоқ тўлиб,
Онамга гулларни ҳадя этгани.
 
Онам хурсанд бўлар, кўзда ёш билан,
Қувониб дуолар раҳматлар айтар,
Мунисим қувончим кўриб мен ҳам шод,
Онамга меҳрим ўзгача ортар.
 
Энди кимга терай мен бу гулларни?
Қучоқ-қучоқ олиб кимни шод этай?
Қабр томон юриб бўлиб оҳиста,
Онажоним қабрига қўярман аста.
 
Хаёллар сураман узоқ термулиб...
 
Ирода ЖАЪФАРОВА
 
ОНАЖОН
 
Соғиниб толмоқда юрагим,
Ичикяпти, беҳаловат жон.
Кутяпсиз, кўзингиз йўлдадир,
Мен ҳам ошиқяпман Онажон.
 
Жаннатий гуллардан аълосиз,
Меҳрингиз — жонимнинг мадори.
Ягонам, мунисим, мушфиқим,
Ўзингиз кўнглимнинг баҳори.
 
Қалбимга орзулар жойлаган,
Мен учун яратиб минг имкон.
Аллоҳим, умрига-умр қўш,
Камолим кўрсинлар, Онажон!
 
Ҳусния Зулфиқор қизи
 
ОНАЖОН
 
Меҳрингизни мендан ҳеч қачон,
Аямайсиз берасиз ҳар он.
Сиз дунёда энг азиз инсон,
Ҳамиша соғ бўлинг онажон.
 
Парвонасиз, ғамхўр, куюнчак,
Мени ўйлаб жонингиз ҳалак.
Дилгинамда биргина тилак,
Ҳамиша соғ бўлинг онажон.
 
Катта бўлиб гар улғайсам ҳам,
Ўйлагайсиз мени дамба-дам.
Кўрмай дейман кўзингизда нам,
Ўамиша соғ бўлинг онажон.
 
Жўрабек ЖАҲОН
 
ОНАМ ДУО ҚИЛСАЛАР
 
Нега бундай бу ҳаёт,
Айтсин кимки билсалар,
Бутун умрим ўтар шод,
Онам дуо қилсалар!
 
Оғу тушмас ошимга,
Ёш қўшилар ёшимга,
Бахт қўнади бошимга,
Онам дуо қилсалар!
 
Доноларнинг айтгани,
Келар ҳар кимнинг гали,
Кўраверасиз ҳали,
Онам дуо қилсалар!
 
Соғ бўлсин отам Худой,
Соғ бўлсин онам Худой,
Жаннатлардан тегар жой,
Онам дуо қилсалар!
 
* * *
Қишлоқ.
Тунги ўн бир. Уйга қайтаман.
Онам сўрар «Қайдайдинг дайди?»
Мен безори бўлишимнимас,
Комил бўлишимни истайди.
 
Шаҳар.
Тунги икки. Уйга қайтаман,
Дилим бир илиқ сўз излайди.
Ҳеч ким мени қистовга олмас,
Қўрқиб кўзгу айтади — «Дайди».
 
Категория: SMS SHERLAR, SEVGI HAQIDA SHERLAR (30.12.2013)
Просмотров: 7828 | Рейтинг: 3.0/4